Даврон Ҳидоятов Cенат аъзолигига сайланди
Тошкент давлат аграр университетида вилоятда бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис бўлиб ўтмоқда.
Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4 та сайлов блютени ҳақиқий эмас, деб топилди, 9 та блютендан фойдаланилмади.
Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, вилоят ҳокими мутлақ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Қўшма йиғилишда Д. Ҳидоятов сўз олиб, билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг