Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахслар (хусусий сектор)га ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи бериляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан метрология хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш мақсадида давлат метрология назоратини ташкил этиш ва соҳада хизматларни кўрсатиш функциялари белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахслар (хусусий сектор)га ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ҳам бериляпти. Бу ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларининг фаолият соҳасини кенгайтиришга, метрология хизматларини кўрсатиш бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Узоқ давом этган савол-жавоблар, баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг