Давлат хизматлари марказида яна бир янги хизмат ишга тушди
Фото: Иллюстратив фото
Эндиликда, йўқолган ашёларни Давлат хизматлари марказларига топшириш ва сақлаш ҳамда йўқолган ашёларни қидириш хизматидан фойдаланишингиз мумкин.
Аввал хабар берилганидек, «Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022 й.) қабул қилинган эди.
Қарорга кўра, йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш учун Марказларга мурожаат этилганда БҲМнинг 5 фоизи, Ягона портал орқали мурожаат этилганда 4 фоизи, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг