Давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам қуйи палата мажлисида муҳокамалар марказида бўлди.
Қонун лойиҳаси билан ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилмоқда.
Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг Конституцияда белгиланган суд орқали ҳимоя қилиниш ва судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишига, одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади.
Муҳокамаларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг