Дастлабки совриндор ким бўлди?

20:28 05 Март 2019 Жамият
1187 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

“Халқ сўзи ONLINE”/Юлдуз Ўрмонова. Айни пайтда Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида ўтказилаётган “Ўзбегим аёли” Миллий мукофотининг илк совриндори аниқланди. “Энг жасоратли аёл” номинацияси ғолиблиги аёллар учун кутилмаган касб соҳибаси Наргиза Арслоновага насиб этди. У “Tashkent City”да баландлиги 103 метрли кранда ишлайди.

— Тепадан бутун шаҳар кафтимда намоён бўлгандай бўлади. Бундан эса мен сира қўрқмайман, аксинча, роҳатланаман, — деб айтиб ўтди Наргиза Арслонова. — Аммо бугун кран машинасига чиқишдан кўра саҳнага чиқиш менга қандайдир ҳаяжонлироқ туюлди. Ушбу эътибор ва эътирофдан жуда ҳам хурсандман ҳамда ташкилотчилардан миннатдорман.

Миллий мукофот совриндорларини тақдирлаш давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер