«Дашт тегирмон»да янги маҳалла биноси очилди

16:39 07 Декабрь 2022 Жамият
782 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йилда Фарғона вилоятида 134 та маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бинолар қуриш режалаштирилган бўлиб, улар орасида Риштон туманидаги «Дашт тегирмон» МФЙ ҳам бор.

Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллиги арафасида ушбу маҳалла идораси учун давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган янги бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

— Қарийб 4 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада бундай қулай шароитга эга идорага кўп йиллардан бери зарурат сезилаётганди, - дейди «Дашт тегирмон» МФЙ раиси Абдураззоқ Мўминов. — Тадбиркор Ғайратжон Маҳмудбеков ташаббуси билан бунёд этилган замонавий идорада ҳоким ёрдамчиси, маҳалла инспектори, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун алоҳида хоналар керакли моддий-техника воситалари ҳамда мебель жиҳозлари билан таъминланди. Қурилиш ва жиҳозлаш ишлари учун 220 миллион сўм маблағ сарфланди.

Бу маҳалладошларимиз учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер