Данғарада помидор пишди

13:08 03 Февраль 2022 Жамият
467 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоятининг Данғара туманида жойлашган «Ғумайли» МФЙ ҳудудида барпо этилган замонавий иссиқхонага экилган помидор ҳосилга кирди.

“Ideal Mustang Plus” МЧЖ томонидан 4 гектар майдонда барпо этилган иссиқхона ўтган йил якунида қуриб битказилган эди. Лойиҳа қиймати 27 миллиард сўм бўлган, Корея технологияси асосида барпо этилган мажмуада йилига 600 тонна помидор ва 200 тонна бодринг етиштириш режалаштирилган. Ҳозирда помидорларга ранг ва маза кириб, дастлабки ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари бошлаб юборилди.

— Гидропоника усулидаги иссиқхонада етиштириладиган маҳсулотлар Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилиниши мўлжалланмоқда, — дейди лойиҳа ташаббускори бўлган тадбиркор Олимжон Мўминов. — Бизнес-лойиҳага кўра, яқин истиқболда иссиқхонани янада кенгайтириш ҳамда экспорт салмоғини ошириш мақсад қилинган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер