“Damas” қарзга йўналтирилганди. Аммо...
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2017 йил 9 январдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш. Жаббаровдан Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 8 500 000 сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармасдан, солиқ қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги сабабли қарздор Ш. Жаббаровга тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бўлимнинг қидирув бўйича инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижасида 22.06.2020 йил куни қарздорга тегишли “Damas” автомашинаси ушланиб, жарима майдонига олиб кирилади.
Ушбу ҳолатдан хулоса чиқарган қарздор Ш. Жаббаров шу куннинг ўзидаёқ давлат солиқ инспекцияси фойдасига тўлаши лозим бўлган 8 500 000 сўм солиқ қарзини тўлиқ тўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг