Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

16:42 18 Октябр 2024 Жамият
355 0

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси 10-12 даражани, кундуз куни 25-28 даражани ташкил этади.

19 октябрь, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида, 20 октябрда эса Хоразм вилояти ҳудудида ёғингарчилик кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 октябрда кечаси 6-8, кундузи 23-25, 20 октябрда кечаси 9-11, кундузи 25-27 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер