Дам олиш кунлари Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

17:21 25 Октябр 2024 Жамият
266 0

Фото: «Халқ сўзи» / Муҳсин Умурзоқов

Ўзбекистонга жануби-ғарбий ҳудудлардан нам ҳаво массалари кириб келмоқда. Бунинг ҳисобига дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Унга кўра, 26 октябрь, шанба куни Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимолий ҳудудлар бўйича куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи 26 октябрда 13-15, 27 октябрда эса 17-19 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.

Тошкент шаҳрида 26 октябрь куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 27 октябрда эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер