Дам олиш кунлари ҳарорат бироз салқинлашиши кутилмоқда

13:33 25 Июль 2025 Жамият
247 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати сезиларли даражада салқинлашади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Агентлик прогнозларига кўра, ушбу кунларда иссиқ бироз пасайишига қарамай, жума ва шанба, 25-26 июль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундузлари 38-40 даража атрофида, республика жанубида 41-43 даражагача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.

27 июль, якшанба куни эса ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат 34-37 даражагача, жанубда 38-39 даражагача пасаяди.

Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундуз кунлари 25—26 июлда 38-40 даража, 27 июлда 35-37 даража, кечалари эса асосан 22-25 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер