"Covid-19"нинг ривожланиши ва кўпайишининг олдини оладиган модда аниқланди

22:28 05 Январь 2021 Дунё
858 0

Бир гуруҳ немис ва швед олимлари гиперхолестеринемияни даволашда ишлатиладиган флувастатин препарати коронавирусни ривожланиши ва кўпайишининг олдини олиши мумкинлигини аниқладилар.

Тадқиқот хулосалари "MedRxiv" порталида эълон қилинди.

Тадқиқот давомида мутахассислар флувастатиннинг юқтирилган ҳужайраларга ижобий таъсир қилишини аниқлашган. Якунда ушбу модда "SARS-CoV-2"нинг ривожланиши ва кўпайишини олдини олади, деган хулосага келишди. Яъни, флувасстатин терапиясини олган коронавирус инфекциясига чалинган беморларда яхши клиник натижалар кузатилган.

Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, флувастатин "Covid-19" билан касалланганлар учун қўшимча хавф туғдирмайди ҳамда шунингдек, уларда касалликнинг ривожланишига йўл қўймайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер