Cobalt, Damas ва Labo сотуви қачондан бошланади?

10:39 14 Декабрь 2023 Жамият
478 0

Декабрь ойининг иккинчи ярмида Chevrolet Cobalt, Damas, Labo автомобиллари учун шартнома бериш бошланади. Бу ҳақда UzAutoMotors ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шартномалар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган автомобиллар учун онлайн тарзда берилади.

Сотув бошланишининг аниқ санаси UzAutoMotors расмий саҳифаларида эълон қилиниши, шартномалар One ID идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда тузилиши эслатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер