Чорвоқдаги ноқонуний қурилган ҳашаматли дала ҳовлилар нега бузилаётгани изоҳланди
Чорвоқдаги ноқонуний қурилган ҳашаматли дала ҳовлилари бузилади. Бу ҳақда O'zbekiston 24 телеканали орқали эфирга узатилган махсус лавҳада айтиб ўтилган.
Лавҳада Бўстонлиқ туманидаги ноқонуний қурилган иншоотлар кўрсатилган.
Қайд қилинишича, махсус хизматлар ёрдамида дарё олди ҳудудларида тозалаш ишлари бошланади: ноқонуний қурилган дала ҳовлилари бузиб ташланади. Ҳудудда жойлашган кўплаб иншоотлар хавфсизлик ва санитария қоидаларига жавоб бермайди.
Ўз навбатида ҳуқуқ тартибот органлари ноқонуний қурилиш учун ҳудудларни берган маҳаллий ҳокимият органларини ҳам текширувдан ўтказиши айтилади.
Қуйида мазкур мавзуга бағишланган лавҳани тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг