Чироқчида «Тарағай баҳори» фестивали ўтказилди

11:56 11 Июнь 2024 Жамият
271 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи ўзининг тарихий қадамжолари, ўзига хос қадриятлари, сўлим табиати, боғдорчилик ва зироатчиликда эришаётган ютуқлари билан юксак туристик салоҳиятга эга. Шу боисдан, унга туризм қишлоғи мақоми берилган.

Президентимизнинг 2022 йил 27 январдаги қарорига кўра, ҳар йили бу қишлоқда «Тарағай баҳори» фестивалини ўтказиш анъанага айланди. Пурвиқор тоғ ёнбағирида иккинчи маротаба ўтказилган бу йилги фестивалда иштирокчилар очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихи, маданий мероси, миллий таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари билан яқиндан танишди. Миллий халқ ўйинлари, чанқовуз куйлари, бахшиларнинг чиқишлари фестивалга ўзбекона руҳ бағишлади.

— Қишлоғимиз яқинида Сийпантош ёдгорлиги, Амир Темур ғори, Темурийлар даврига тегишли кўплаб буюм, ҳайкаллар, табаррук қадамжолар бор, — дейди шу қишлоқ фуқароси Муаззам Аҳмедова. — Фестиваль туфайли бу ерга келадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони кўпайди. Бу қўшни қишлоқ аҳлининг ҳам даромадларини ошишига катта ҳисса қўшмоқда.

Куни бўйи давом этган байрам Амир Темур ҳаёти ва фаолияти асосида саҳналаштирилган концерт томоша-шоуси билан якунланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер