Чироқчида “Полвонлар боғи” ташкил этилди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчи туманининг Зарбдор маҳалласидаги 5 гектар майдонда “Полвонлар боғи” ташкил этилди.
Эътиборли томони, бу ташаббус ҳудуд аҳлининг ўзидан чиқди. Шу куни Зарбдор ва Истиқлол маҳаллаларидаги тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар кўмаги билан 18 та эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Шу муносабат билан миллий кураш мусобақаси ҳам бўлиб ўтди.

Якунда катта ҳашар уюштирилиб, “Полвонлар боғи”га 5 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
— Ҳашарда уч авлод полвонлари иштирок этди, — дейди чироқчилик машҳур полвон, икки карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Абдирашид бобо Мирзаев. — Бу айниқса, ёш полвонларимиз учун ҳам ибратли иш бўлди, деб ўйлайман. Бу боғ келажакда ҳудуд аҳлининг миллий курашимизга бўлган меҳри, эътибори тимсолига айланишига ишончим комил.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг