Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юкланди

21:34 26 Февраль 2023 Сиёсат
683 0

Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосарига юкланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойишида айтилган.

Унда келтирилишича, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов зиммасига юкланди.

Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулосаси келтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер