Чилонзорда қалбаки 20 000 АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг