Чекишни ташланг, мўъжиза юз беради!

22:02 26 Май 2020 Жамият
1755 0

Олимлар сигарета чекишни ташлаган инсон организмида ижобий ўзгаришлар содир бўлишини сарҳисоб қилиб чиқдилар. Қисқа вақт ичида қанча яхши томонга ўзгариш кузатилишига эътибор қаратинг-а!

Чекишни ташлагандан 20 дақиқа ўтиб – юрак ритми ва қон айланиши меъёрга қайтади.

1 кундан сўнг – юрак хуружи хавфи пасаяди.

2 кундан сўнг – ҳид ва таъм билиш қобилияти тикланади.

3 кундан сўнг – никотинга қарамлик аста-секин чекинади, бироқ бу пайт жаҳлдорлик ва бош оғриғи кузатилиши мумкин.

1 ойдан сўнг – ўпка фаолияти яхшиланади, кишининг сабр ва иродаси ортади.

1 йилдан сўнг – юрак ишемик касалликларига чалиниш эҳтимоли икки баробар пасаяди.

5 йилдан сўнг – томирлар тонуси яхшиланади, тромбоз эҳтимоли тушади.

10 йилдан сўнг – ўпка саратонига чалиниш хавфи икки баробар камаяди.

20 йилдан сўнг – табриклаймиз, сиз умрида оғзига сигарета олмаган соғлом одам билан тенг бўлдингиз!

Кўриб турганингиздек, чекишдан воз кечилган илк 20 дақиқадаёқ организм байрам қилишни бошлайди. Бироқ, тўлиқ тикланишга 20 йил вақт кетади. Бир онлик ёлғон ҳузурга 20 йиллик соғлом ҳаётни алиштирманг!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер