Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди
Фото: РИА Новости
Россия Федерацияси таркибидаги Доғистон ва Чеченистонда Telegram блокланди. Бу ҳақда Доғистон Республикаси рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатов маълум қилди.
Унга кўра, Telegramʼни Шимолий Кавказ федерал округининг икки ҳудуди – Чеченистон ва Доғистонда блоклаш тўғрисидаги қарор ҳуқуқ-тартибот идоралари таклифи асосида федерал даражада қабул қилинган.
«У [мессенжер] кўпинча душманлар томонидан қўлланилади, бунга Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар мисол бўла олади. Эҳтимол, келажакда Telegram блокдан чиқарилади», дейди Гамзатов.
Вазир муқобил сифатида VKontakteʼдан фойдаланишни тавсия қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг