Сиёсат

Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Вазирлар бўлажак йиғилишнинг дастури лойиҳаси, кун тартиби, шунингдек, Саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилдилар.

19:32 26 Июль 2023
Сенат Раиси ва сенаторлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди 

Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ўтказилган стипендия танлови якунлари сарҳисоб қилинди. Танлов натижаларига кўра 154 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар Фонд стипендияси соҳиблари деб топилди.

12:18 26 Июль 2023
Ўзбекистон Нотариал палатаси ва Индонезия нотариуслари Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Меморандум доирасида ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланади, томонларнинг илғор тажрибасидан фойдаланган ҳолда нотариат тизимлари такомиллаштирилади.

10:07 26 Июль 2023
Парламентнинг юқори палатасида Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазири бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Сик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

18:03 25 Июль 2023
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда етакчи молия-саноат гуруҳи раҳбари билан учрашди

Ташқи  ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Лондонда “Hinduja group” компанияси раиси Гопичанд Ҳиндужа билан учрашди.

15:50 25 Июль 2023
«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

15:33 25 Июль 2023
Қонун лойиҳаси билан 7 та кодексга, 59 та қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

15:25 25 Июль 2023
Инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда атрофлича кўриб чиқишди.

15:22 25 Июль 2023
Ижара муносабатларининг объектларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа шахсга ўтказилиши тартиблари белгиланмоқда — Қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

15:18 25 Июль 2023
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахслар (хусусий сектор)га ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

15:13 25 Июль 2023

Янгиликлар тақвими

Кластер