Ижара муносабатларининг объектларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа шахсга ўтказилиши тартиблари белгиланмоқда — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси сервитут шартномаси, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сервитутни ўзгартириш, бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилашга оид қоидалар билан тўлдирилмоқда.
Бундан ташқари, ижара муносабатларининг объектларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа шахсга ўтказилиши тартиблари (қайта ижарага берилиши) белгиланмоқда, ер участкаларини ижарага беришнинг тартиби ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасига мулк ҳуқуқини бекор қилиш ҳоллари аниқлаштирилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ижара муносабатлари янада кенгайишига, сервитут белгилаш билан боғлиқ муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишига, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг