Инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

15:22 25 Июль 2023 Сиёсат
426 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларнинг муомаласига чек қўйишга қаратилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда атрофлича кўриб чиқишди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқарганлик ва муомалага киритганлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши таклиф этилмоқда. Жумладан, инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи товарларни ишлаб чиқариш ва сотганлик учун учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда. Санитария ва ветеринария қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораси оғирлаштириляпти.

Шунингдек, тадбиркорнинг товар брендидан ноқонуний фойдаланган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариб, реализация қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар тартиби аниқ белгилаб берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларнинг муомаласига чек қўйиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар манфаатларини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлашга хизмат қилади. Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер