All

Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади

Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

16:28 15 Сентябр 2020
Бугун тунда Регистон меъморий ансамбли мовий рангга бурканади

Бугун тунда республика бўйлаб #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтади. Аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун республикамизнинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлари мовий рангда...

16:18 15 Сентябр 2020
Ташқи қарз жаҳон молия ташкилотларининг мамлакатимизга ишончи юқорилигини кўрсатади — Актам ХАИТОВ

Давлат ташқи қарзини қайсидир маънода давлатга бўлган «ишонч миқдори» деб ҳам тушунса бўлади. Ахир қарз (ёки инвестиция) дуч келган одамга ёхуд давлатга берилавермайди-ку? Аввал унинг ишончлилиги, иқтисодий имкониятлари ва истиқболлари текширилади.

16:07 15 Сентябр 2020
Булоқбоши тумани саноати ривожланган ҳудудга айланади

Республикамизнинг чекка ҳудудларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишга қаратилган эътибор туфайли янги иш ўринлари пайдо бўлмоқда. Хусусан, бир пайтлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган Булоқбоши туманида янгидан-янги саноат корхоналарини бунёд этишга киришилган. Айни пайтда бир қанча қурилиш объектларида бу...

16:00 15 Сентябр 2020
Жиззахда тест синовлари якунланди

— Вилоятда жами 71 201 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган бўлиб, шундан 68 531 нафари белгиланган қоидалар бўйича иштирок этди, — дейди Давлат тест марказининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Иброҳим Хатамов. — 2608 нафар абитуриент номаълум сабабларга кўра...

15:58 15 Сентябр 2020
Ўқув муассасаларини иситишда Андижон намунаси яратилмоқда

Maʼlum qilinishicha, ekologik xavfsiz, tejamkor hamda yuqori hajmda ishlash imkoniyatiga ega boʻlgan smart (aqlli) isitish tizimi dastlab 156 ta taʼlim muassasasida sinovdan oʻtkaziladi. Respublika boʻyicha Maktabgacha taʼlim tashkiloti va umumtaʼlim maktablarini isitish yangi tizimini Andijon namunasi sifatida amalga oshirilishi rejalashtirilgan...

15:55 15 Сентябр 2020
Ўзбекистон делегациясининг Душанбега ташрифи самарали бўлди

Анжуман доирасида илмий-тадқиқот, таҳлилий марказлар ва олий ўқув юртлари вакиллари ўртасида алоҳида икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, ўзаро қизиқиш уйғотувчи соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

15:52 15 Сентябр 2020
Республикамизда қанча субъект ҚҚС тўловчиси ҳисобланади?

Бу ҳақда яқинда Давлат солиқ қўмитаси томонидан ОАВ вакиллари учун «Солиқ идораси — тадбиркорга кўмакчи: ҚҚС тўловчиларига хизмат кўрсатиш мисолида солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган сервис хизматлар, ҚҚСни қайтаришнинг янги тартиби» мавзуида ташкил этилган пресс-турда маълумот берилди.

15:32 15 Сентябр 2020
Ўртачирчиқ туманида 5 кг. марихуана аниқланди

9 сентябрь куни 14:00 да Ўртачирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, туманнинг "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудидан ўтган "Авангард-Ўртасарой" автомобиль йўлида 21 ёшли Ж.С., ўзи билан олиб келган қора рангли полиэтилен пакетга солиб қадоқланган ўткир ҳидли ўсимликни 2.200.000 сўмга...

15:29 15 Сентябр 2020
Алишер Қодиров «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига ўз муносабатини билдирди

Жуда ижобий қонун лойиҳаси, муқаддас қадриятимиз бўлган динимизнинг, жамиятнинг маърифат ва тараққиётга хизмат қилувчи кучини қора ниятлар ва ғараз мақсадларга хизмат қилишига йўл қўймаслигимиз керак.

15:24 15 Сентябр 2020
Маҳаллий кенгашларда ҳам котибиятлар ташкил этилади. Уларнинг зиммасига қандай вазифалар юклатилади?

Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилди.

15:16 15 Сентябр 2020
Нега туманларда коронавирусга текшириш тести етарли эмас?

Ҳозирги вақтда мактабларда ўқув жараёнининг бошланиши арафасида барча педагог ва мактаб ходимлари текширилаётганлиги муносабати билан бир кунда 60 мингдан кўпроқ киши COVID-19 га текширилмоқда.

15:11 15 Сентябр 2020
Респиратор ва ниқоблар ҳаво ўтказмай ўпкани қуритиши тўғрими? 

— Ниқоблар асосан барьер, яъни тўсиқ вазифасини бажаради. Бемор одам аксирганда, йўталганда ҳавога тарқатадиган майда заррачаларни тўсиб қолади, лекин ҳавони бемалол ўтказади.

15:09 15 Сентябр 2020
Мураббийликдан прокурорликкача. Ёхуд афсонавий футболчининг силлиқ кечмаган ҳаёти ҳақида

2001 йилнинг 17 сентябри грузин футболига оғир йўқотишни олиб келди. Кипиани автоҳалокатга учради. Шифохонага етмай туриб вафот этди. Айрим гап-сўзларга қараганда, машинасида катта тезликда кетаётган Кипиани қўл телефонида гаплашаётиб, автоуловни бошқара олмай қолган. Автоҳалокат содир бўлишидан бир неча сония аввал...

15:05 15 Сентябр 2020
OʼzLiDeP «Ёшлар қаноти» томонидан матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуманда асосий эътибор партиянинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, ёшларга қаратилган партиявий лойиҳаларни амалга оширишда жамоатчилик фикри ва муносабатини ўрганиш, шунингдек, жойларда шакллантириладиган қуйи жамоатчилик кенгашлари олдига қўйиладиган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига қаратилди.

15:00 15 Сентябр 2020
Таълим кредитларини ажратиш борасидаги ҳолат қандай? — ҳукуматга шу бўйича парламент сўрови юборилди

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Мусаевга “Ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув юртлари талабаларига таълим кредитларини ажратиш борасидаги ишлар тўғрисида” Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул...

14:51 15 Сентябр 2020
Кўп болалар коронавирус касаллигидан вафот этаётгани ростми? — долзарб саволларга аниқ жавоблар берилди

Кўп ёш болалар касалланиб ўлиб кетаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ёлғон.

14:45 15 Сентябр 2020
Тест натижалари хато ҳисобланмаган — ДТМ айрим нотўғри талқинлар ҳақида баёнот билан чиқди

Давлат тест маркази кеча Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган «Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлили» мавзусидаги матбуот анжуманидан сўнг оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда баъзи ҳолатлар бир оз нотўғри талқин қилинмоқда....

14:38 15 Сентябр 2020
Ўсимлик дунёси объектларига етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Маълумотларга кўра, яшил олам шаҳар ҳавосини 2-8 даражага салқинроқ қилади, битта дарахт йилига 15 минг литргача сувни тупроқда сақлайди. Ўзбекистон ҳудудининг 7,5 фоизи табиий ўрмонлар билан қопланган. Дунё мамлакатларида эса бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этади. Масаланинг жиддийлигидан келиб чиқиб,...

14:30 15 Сентябр 2020
Депутатлар янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Лойиҳа юзасидан сўзга чиққан депутатлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва бошқа халқаро ҳужжатларда ўрнатилган талаблар, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг, Инсонийлик мезонлари бўйича ЕХҲТнинг тавсиялари лойиҳада ўз аксини топгани, шу билан бирга, лойиҳани...

14:28 15 Сентябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер