Жиззахда тест синовлари якунланди

15:58 15 Сентябр 2020 Жамият
735 0

Иллюстратив фото

Жиззах шаҳридаги «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳида 3 та секторда 2 сменада бўлиб ўтган тест синовлари ўз ниҳоясига етди.

— Вилоятда жами 71 201 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган бўлиб, шундан 68 531 нафари белгиланган қоидалар бўйича иштирок этди, — дейди Давлат тест марказининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи Иброҳим Хатамов. — 2608 нафар абитуриент номаълум сабабларга кўра тестларга тестларда қатнашолмади. 3 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати юқорилиги учун далолатномалар тузилиб тест синовларига киритилмади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 2020 йилги тест синовларига 7 нафар абитуриент бошқанинг ўрнига киришга, 12 нафари телефон ва 4 нафари шпаргалка олиб киришга, бир нафари микрочип олиб киришга урингани учун тест синовларидан четлатилган.

Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер