All

Самарадан яна мингга яқин ўзбекистонлик поездда олиб келинди

Мазкур поезд 16 сентябрь куни Тошкент Жанубий вокзалига етиб келган. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилган.

21:50 16 Сентябр 2020
Пойтахтдаги айрим кўчалар 1 октябргача ёпилади

Пойтахтдаги айрим кўчалар 1 октябргача ёпилади

20:06 16 Сентябр 2020
Пандемиянинг Марказий Осиёга таъсири халқаро миқёсда муҳокама этилди

Форум очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска, Марказий Осиё ва Кавказ Институти асосчиси ва раиси Фредерик Старр...

19:48 16 Сентябр 2020
Томчилатиб суғоришнинг афзаллиги, энг аввало, сув ресурсларини иқтисод қилишидир

Айни кунда дунёнинг 30 фоизга яқин аҳолиси хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга эмас. Маълумотларга таянадиган бўлсак, 2030 йилга бориб, ер шари аҳолисининг ярми сув танқис бўлган ҳудудларда яшашга мажбур бўлади. Бундай маълумотлар эса сув ресурсларини асраш мавзусига янада жиддий...

19:38 16 Сентябр 2020
Спикер ўринбосари Сурхондарёдаги «Комфорт мебель сервис МЧЖ» фаолияти билан танишди

Сурхондарё вилоятидаги «Комфорт мебель сервис» МЧЖ 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, йилига 50 000 м2 мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконига эга. Айни чоғда корхонада 60-70 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

19:35 16 Сентябр 2020
Суд суғурта компаниясига «сотилганми»?

Суд суғуртага оид ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори талаблари доирасида кўриши, Фуқаролик кодексининг тегишли моддалари доирасида қарор...

19:32 16 Сентябр 2020
Мактабларнинг ёпилиши сўнгги чора бўлиши керак – ЖССТ

CОVID-19 пандемияси туфайли дунёдаги миллионлаб болалар бир неча ойдан буён мактабга бора олишмади. Шу боис эндиликда мактабларнинг ёпилиши сўнгги чора бўлиши керак.

19:22 16 Сентябр 2020
ДТМ иситма ёки коронавирусга чалингани сабаб қайта тест топширувчилар маълумотнома тақдим этиши кераклигини маълум қилди

Аввалроқ, 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020 йил 17 сентябрь куни ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

19:04 16 Сентябр 2020
Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллион нафардан ошди 

1 миллиондан ортиқ киши инфекцияга чалинган Маҳараштра штати Ҳиндистонда энг кўп зарар кўрган минтақа бўлиб қолмоқда.

19:02 16 Сентябр 2020
Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 сентябрь куни сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

18:27 16 Сентябр 2020
Шавкат Мирзиёев Ёсихидэ Сугани табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ёсихидэ Сугага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

18:06 16 Сентябр 2020
Давлат тест маркази қўшимча тест ўтказиш санасини маълум қилди

Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020 йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

18:05 16 Сентябр 2020
+239! Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 49 мингдан ошди

2020 йил 16 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 015 (+239) нафарни ташкил этмоқда.

18:03 16 Сентябр 2020
Президент янги қарор имзолади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

17:52 16 Сентябр 2020
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

17:46 16 Сентябр 2020
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бугун, 16 сентябр куни Юнусобод туманининг Амир Темур ва Боғишамол кўчаларидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли шу ҳудуддаги турар жой бинолари ҳамда ижтимоий объектларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар...

17:40 16 Сентябр 2020
Анъанавий шаклда дарслари ўтилмайдиган фан ўқитувчиларининг ойлик маошлари сақланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йилнинг 28 августида «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида» ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига анъанавий шаклда дарс машғулотлари...

17:35 16 Сентябр 2020
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

17:13 16 Сентябр 2020
Ўзбекистон ва Россия ўртасида 5,8 млрд. доллар миқдорида 104 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда​

Шу муносабат билан Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни келишиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди — айни пайтда саноат кооперацияси соҳасида 5,8 млрд доллар миқдорида 104 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Қўшма лойиҳалар кейинчалик учинчи мамлакат бозорларига сотилиши учун ҳар икки мамлакат...

16:56 16 Сентябр 2020
Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари эълон қилинди

Маълумки, жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

16:41 16 Сентябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер