Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллион нафардан ошди
Ўтган кун давомида Ҳиндистонда 90 минг 123 кишида коронавирус аниқланди. Жами инфекцияга чалинганлар сони беш миллиондан ошди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра Ҳиндистонда 5 020 359 киши вирусга чалинган.
Шу кунгача коронавирусдан 82 066 киши вафот этди, шу жумладан, ўтган кун давомида 1290 киши.
Ҳиндистон COVID-19 касаллигининг ўсиши бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда ва юқтирганларнинг умумий сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турмоқда.
1 миллиондан ортиқ киши инфекцияга чалинган Маҳараштра штати Ҳиндистонда энг кўп зарар кўрган минтақа бўлиб қолмоқда, ундан кейинги ўринларда Андҳра Прадеш, Тамил Наду, Карнатака ва Уттар Прадеш штатлари кетмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг