Давлат тест маркази қўшимча тест ўтказиш санасини маълум қилди

18:05 16 Сентябр 2020 Жамият
1660 0

Давлат комиссиясининг 2020 йил 13 сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020 йил 17 сентябрь куни ташкил этиш белгиланган.

Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020 йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Aбитуриентлардан тест синовларига кечикмасдан, белгиланган вақтда камида 1 соат олдин, шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер