ДТМ иситма ёки коронавирусга чалингани сабаб қайта тест топширувчилар маълумотнома тақдим этиши кераклигини маълум қилди

19:04 16 Сентябр 2020 Жамият
1139 0

Аввалроқ, 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020 йил 17 сентябрь куни ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат тест марказининг қўшимча қилишича, қўшимча тест синовлари 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори эканлиги аниқланиб, тегишли далолатнома тузилган ёки коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентнинг ишончли вакили орқали коронавирус инфекцияси билан касалланганини тасдиқловчи маълумотномани Давлат тест марказига тақдим этган абитуриентлар учун ташкил этилади.

Мазкур абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасини шахсий кабинетлари орқали олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер