All

Бухоро бошқа вилоятлардаги ривожланишдан 10 йил орқада қоляпти — Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича маъруза қилди.

14:29 22 Январь 2021
Қашқадарёда қарздор маҳалла оқсоқоли МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюросининг ходимини болта билан жароҳатлади. Воқелик — 20 январь куни содир бўлган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилган.

14:05 22 Январь 2021
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокидаги гидроэнергетика соҳасига оид форум ўтказилади

Жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасидаги йирик форум ва кўргазма ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирда мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.

13:41 22 Январь 2021
Шаръий никоҳдан туғилган фарзандга ота ўз фамилиясини бера оладими?

Диний никоҳдаги турмуш ўртоғим билан фарзандли бўлдик. Лекин унинг қонуний никоҳи бошқа аёл билан. Турмуш ўртоғим фарзандимга ўз номини бера оладими, унинг қонуний хотинининг рухсати талаб этилмайдими? Ушбу саволга Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова жавоб берди.

13:26 22 Январь 2021
Япония чет эл спортчилари учун карантин юмшатилиши чораларини бекор қилди

Япония мамлакатга халқаро мусобақаларда қатнашиш учун келаётган чет эл спортчиларига аввал юмшатилган карантин чораларини бекор қилди.

12:55 22 Январь 2021
Айрим солиқ тўловлари «тақдири»ни эни халқ депутатлари Кенгашлари ҳал қилади

— Бундан буён Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига туристик зоналарда жойлашган алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини белгилаш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи берилди, — дейди Давлат...

12:46 22 Январь 2021
Мингбулоқда кучли шамол уйлар томини учириб кетди

Бугун 22 январь куни эрта тонг соат 5:00 ларда бошланган кучли шамол   Наманганнинг бир қатор ҳудудларида аҳолини хавотирга солди. Мингбулоқ туманида эса бинолар томи ва айрим қурилмаларга шикаст етгани кузатилди. Хусусан, туман маркази - Жомашуй шаҳарчасидаги Маҳалла ва оилани қўллаб...

12:39 22 Январь 2021
​​​​​​​Нега маҳалла фуқаролар йиғини раҳбарлари камбағал, бева-бечоралар қолиб, аҳолининг тўқроқ қатламини қўллаб қувватлаяпти? — депутат

Халқимиз жуда олижаноб. Улар орасида шундай камтарин, камсуқум кишилар борки, оиласи ночор, ўзи касалманд бўлса-да, идорама-идора юришни, бировдан ёрдам сўрашни исташмайди. Имкон қадар ўзи ҳаётини яхшилашга, турмуш қийинчиликларини енгиб ўтишга интилади. Мамлакатимизда айнан шундай кишилар оиласи бир четини кўтариб юбориш,...

12:33 22 Январь 2021
Какаонинг мия фаолияти учун ноёб фойдаси топилди

Яқинда Буюк британиялик ва АҚШлик бир гуруҳ олимлар томонидан какаонинг инсон организмга кўрсатадиган ижобий таъсири ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, ушбу ичимлик мия ва юрак-қон томир тизимига фойдали экан.

12:20 22 Январь 2021
Вобкент туманига янги ҳоким тайинланди

Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинланди.

12:10 22 Январь 2021
Инвестициялар вазири ўринбосари Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

12:08 22 Январь 2021
Мен уни турли лавозимларда синаганман — Президент Ботир Зарипов ҳақида

Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

12:05 22 Январь 2021
Кушербоев Андижон, Хоразм ва Навоийнинг қурилишга масъул амалдорлари жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда

Жиззахга чора кўрилаяпти, Андижон, Хоразм ва Навоий бўйича эса жимлик, дея ёзмоқда депутат Расул Кушербоев

12:02 22 Январь 2021
Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

11:47 22 Январь 2021
Дугонажон, қалбингдаги ғам-андуҳни уларга сариқ чақалик қиммати йўқ.. ми?!

Француз дўстларим Алис ва Эмманинг ўй-хаёлида дунё кезиш иштиёқи. Мисрлик дугонам Риим Сақр эса ҳозирда Гонконгда докторлик диссертацияси билан машғул. Япониялик Вакако Япония иқтисод вазирлигида ишлаяпти, америкалик Черити эса айни пайтда Мексикада таҳсил олмоқда. Қўшним, синфдошим Юлдузга бундай ўйлар, орзулар,...

11:39 22 Январь 2021
Таълимга масъул комиссия аъзолари Фарғонада ўрганишлар олиб борди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг таълимга масъул комиссияси аъзолари Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқдалар.

11:23 22 Январь 2021
Депутатлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганмоқдалар

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси аъзолари ҳудудларда бўлиб, тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиб, жойларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати юзасидан аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказмоқда.

11:21 22 Январь 2021
Президент Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни эрта тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

11:11 22 Январь 2021
Жиззахда бино қурилишида 905 млн сўм талон-тарож қилинганлиги аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси ва тегишли идоралар томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги қурилиш объектларида коррупцион хатти-ҳаракатлар ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжудлиги ўрганилди.

11:00 22 Январь 2021
«Тарбия» дарсини қайси фан ўқитувчилари ўтади?

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2021-2022-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига кўра, «Тарбия» фани 1-11-синфларда 1 соатдан ўқитилади.

10:43 22 Январь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер