All

Президент Бухородаги замонавий уйларни бориб кўрди ва Тошкентга жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.

17:26 22 Январь 2021
Коронавирус қурбонларидан 6 баробар кўп — Японияда суицид рекорд даражада ўсди

Японияда сўнгги 10 йил ичида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сони камайган. Бироқ, коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда ўз жонига қасд қилиш рекорд даражада ўсди. Бу ҳақда “The Japan Times” Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

17:18 22 Январь 2021
Оҳангаронда йилига 70 млн. дона ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга завод қурилмоқда

Корхона ишга тушгач, 80 ортиқ янги иш ўрни яратилади.

16:59 22 Январь 2021
Ўзбекистон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди

Жорий йилнинг 22 январь куни соат 05:30 лар атрофида Ўзбекистон тумани «Бозор Яйпан» маҳалла фуқаролар йиғини Ибн Сино кўчасида жойлашган “Yangi Bozor SMR” масъулияти чекланган жамияти савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Фарғона вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати...

16:29 22 Январь 2021
Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон вақтинча ёпилди

Кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли «Тахтақорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди, Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

16:21 22 Январь 2021
Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво туфайли ярим миллиондан зиёд аҳоли электрсиз қолди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилди

16:16 22 Январь 2021
Ўзбекистон 2021 йилда ташқи қарз ҳажмини мақбул даражада сақлаб турмоқчи

Ўзбекистонда 2021 йил давомида ташқи қарз ҳажмини мақбул даражада сақлаб турилади. Бу ҳақда давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

15:51 22 Январь 2021
Коронавирус юқтириш хавфини қандай камайтириш мумкин? Мутахассис тавсияси

Ҳаводаги кислород қанча кўп бўлса, одамнинг нафас олиш йўллари касалликларига бардошлилиги шунча юқори бўлади.

15:49 22 Январь 2021
Ҳашар йўли орқали 20, 30, 50 та болага мўлжалланган мактаб филиаллари қурилган - Вазир ўринбосари

Олдин аҳолини ҳашар йўли билан жалб этиш орқали 20, 30, 50 та болага мўлжалланган мактаб филиаллари қурилган. Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев муҳим маълумотлар берди.

15:44 22 Январь 2021
Учқўрғон туманида 4 500 қалбаки долларни сотаётган фуқаро қўлга олинди

Учқўрғон туманида қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

15:40 22 Январь 2021
Янгиҳаёт ҳокими туман ёшларига ноутбуклар совға қилди

Янгиҳаёт туманидаги 331-умумтаълим мактабида туман ҳокими Ҳаёт Иногамов иштирокидаги «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. 

15:35 22 Январь 2021
ХУЖМШ раҳбарлари аҳоли томонидан тўланган 69 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Учтепа туманида эксплуатация хизмати учун тўланган маблағларни ўзлаштирган ХУЖМШ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

15:31 22 Январь 2021
Бағдод кўмир омбори масъуллари 300 тонна кўмирни ўзлаштиргани аниқланди

300 тонна кўмирни ўзлаштирган Бағдод кўмир омбори масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

15:24 22 Январь 2021
Япония 2021 йилги Токио Олимпиада ўйинларини бекор қилмоқчи

Япония ҳукумати COVID-19 пандемияси сабабли 2021 йил ёзига қолдирилган Токиодаги Олимпиада ўйинларини бекор қилиш керак, деган хулосага келди. Бу ҳақда Times ҳукумат манбасига таяниб хабар бермоқда.

15:21 22 Январь 2021
Наманганда икки хонали мактаб борлигини вазир ўринбосари тасдиқлади

Намангандаги икки хонадан иборат мактаб филиали ўрнига 330 ўринли янги мактаб биноси қурилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев маълум қилди.

15:20 22 Январь 2021
Эртага ҳам ҳаво ҳарорати нолдан кўтарилмайди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 23 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин

14:57 22 Январь 2021
2020 йилда қанча турар-жой фойдаланишга топширилди?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида республика бўйича жами 61,3 мингта ёки 12,7 млн. кв.м турар-жой фойдаланишга топширилди.

14:50 22 Январь 2021
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Кеча мамлакатимиз кўчаларида баҳорги об-ҳаво ҳукум сураётган эди. Ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-12 даражага юқори бўлди, лекин кечаси шамол кучайди ва қор ёғиши бошланди, баъзи жойларда шамол 25-30 м/с гача кучайди ва ҳарорат кескин пасайди

14:41 22 Январь 2021
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 34,6 млн. кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

14:35 22 Январь 2021
Ўзбекистонда март ойидан бошлаб суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизми жорий этилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газни бозор тамойиллари асосида сотиш механизми жорий этилади. Бу ҳақда умумхалқ муҳокамасига қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

14:32 22 Январь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер