Коронавирус юқтириш хавфини қандай камайтириш мумкин? Мутахассис тавсияси
Иллюстратив фото
Тоза ҳаво оқимини доимий равишда таъминлаш орқали коронавируси юқтириш хавфини камайтириш мумкин.
Бу фикрларни аллерголог-иммунолог Владимир Болибок айтиб ўтди.
Шифокор вирус одам организмига нафас олиш тизими орқали кириб боришини таъкидлар экан, шу боис хонада мунтазам равишда тоза ҳаво оқимини таъминлаш ва уйдаги барча сиртларни тозалаб туриш кераклигини тавсия қилмоқда.
Болибокнинг фикрича, ҳаводаги кислород қанча кўп бўлса, одамнинг нафас олиш йўллари касалликларига бардошлилиги шунча юқори бўлади.
Олдинроқ, Ломоносов номидаги Москва давлат университети Уйқу тиббиёти маркази раҳбари Александр Калинкин уйқусизлик туфайли вирусли инфекциялар, шу жумладан, коронавирус билан касалланиш хавфи ортиши ҳақида айтиб ўтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг