All

ДХА Навоий вилояти бошқармаси 2020 йилда 842 та қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади

Навоий вилояти бўйича жами 15 та ташкилотда ўрганиш ўтказилиб, ўрганишлар давомида 842 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХА Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Адхам Яркулов «Халқ сўзи» мухбирига маълум қилди.

01:47 24 Январь 2021
Органик маҳсулотлар етиштириладиган ер майдонларида алоҳида белгилар ўрнатилади

“Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

01:00 24 Январь 2021
Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

00:58 24 Январь 2021
СамДУда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Самарқандда Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ташкил этилди.

23:09 23 Январь 2021
Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун мажбурий пул йиғилгани айтилмоқда. ХТБ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Биз ўқитувчилар томонидан мурожаат қилаяпмиз. Яқинда директор ҳокимликдан Ислом Каримов бюстини кўтариб келди». «Бюстнинг нархи 450 минг сўм экан. Мактаб ходимларига бўлиб чиқсак, ҳар кимга 10 минг сўмдан тўғри келар экан. Ҳамма шу пулни берсин. Кейин йиғилган...

20:43 23 Январь 2021
ТДПУ талабасида коронавирус аниқланди. Иккита факультет онлайн таълимга қайтди

22 январь куни тиббий ташхис натижаларига кўра, Тошкент давлат педагогика университети Рус тили ва адабиёти факультети талабасида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати «Халқ сўзи»га маълум қилди.

19:51 23 Январь 2021
Ўзини осган Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ҳақида Бош прокуратура маълумот берди

"Янги Ангрен" ИЭСда цех раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди. Бу ҳақда Бош прокуратура “Халқ сўзи”га маълум қилди.

19:04 23 Январь 2021
Туғилмаган боласини 9 минг долларга сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди

Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар берди.

18:57 23 Январь 2021
Афсонавий тележурналист Ларри Кинг вафот этди

Америкалик тележурналист Ларри Кинг 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг твиттердаги расмий аккаунтида хабар берилган.

18:14 23 Январь 2021
Бухоролик олимлар табиий газ хавфсизлигини таъминловчи маҳаллий кимёвий модда олиш технологиясини яратадилар

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ташкил этилган республикадаги Олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар томонидан тармоқларга жорий этишга тайёр бўлган илмий ишланмалар тақдимоти ҳамда тармоқларда мавжуд муаммо ва эҳтиёжларни илмий ташкилотларга буюртма бериш мақсадида учрашув натижаларига кўра Бухоро муҳандислик-технология институти «Одорант»...

17:41 23 Январь 2021
Ўзбекистонда қанча от боқилаётгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда 254,0 минг бош отлар мавжуд.

17:39 23 Январь 2021
Япония Олимпиада ўйинларини томошабинларсиз ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Япония ҳукумати 2020 йилги ёзги Олимпиадани томошабинларсиз ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

17:34 23 Январь 2021
Бюрократик тўсиқлар, фаолиятга ноқонуний аралашув — 5 833 тадбиркорнинг ҳуқуқи бузилган

Шулардан 1 281 таси — банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни асоссиз тўхтатиб туриш, 347 таси — ортиқча маблағ ундириш, 466 таси — мурожаатларни кўриб чиқиш талабларига риоя қилмаслик, 465 таси — давлат хизмати кўрсатиш тартибини бузиш, 408 таси — лицензиялаш...

13:24 23 Январь 2021
Мақсуда Ворисова: Тизим шаффофлигини парламент ва депутатлар назорат қилади

Ушбу масалада парламент назоратини ташкил этиш мақсадида депутатлар томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда унинг моддий-техник базасини яхшилаш ишлари ҳолати, лабораторияларнинг ишлаши, зарур тиббий воситалар билан жиҳозланиши ҳолати назорат-таҳлил тартибида ўрганилади.

13:17 23 Январь 2021
Мутасаддилар эътиборсизлигини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди

«Хонобод—Андижон» марказий сув қувури билан содир бўлган носозлик натижасида Андижон шаҳрининг ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Албатта, бу ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан зудлик билан зарур чора-тадбирлар амалга оширганлигини ижобий баҳолаш мумкин. Лекин, маълум муддат...

13:06 23 Январь 2021
Директор алмашгани билан ўқитувчи ва ўқувчининг шароити яхшиланиб қолмайди — депутат

Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда ва битирувчилари олий таълимга кирмаган мактаблар «тўқ қизил» рангли деб таснифланмоқда.

12:41 23 Январь 2021
Тадбиркорларга прокуратура органлари томонидан қандай ёрдам кўрсатилмоқда?

— Тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларга прокуратура органлари томонидан 23 630 та ҳолатда турли масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

12:24 23 Январь 2021
ТДЮУ QS World University Rankings'да иштирок этади

Маълумот учун: QS World University Rankings халқаро рейтинг ташкилоти олий таълим муассасаларининг глобал, минтақавий ва соҳавий рейтингини олиб боради. Рейтингни аниқлашда олий таълим муассасасидаги таълим сифати, академик нуфуз ва таъсир, халқаро муносабатлар ҳамда илмий тадқиқот ишларнинг тижоратлаштирилиши мезонларига алоҳида эътибор...

12:20 23 Январь 2021
Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом қўйиб беришни таклиф қилди

Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди

11:47 23 Январь 2021
500 дан зиёд корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига ўзгаришлар тушунтирилди

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 2021 йилдан солиқ қонунчилигига киритилган янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Чирчиқ шаҳрида «Солиқчи-кўмакчи» лойиҳаси доирасида амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

11:39 23 Январь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер