Какаонинг мия фаолияти учун ноёб фойдаси топилди

12:20 22 Январь 2021 Дунё
2394 0

Яқинда Буюк британиялик ва АҚШлик бир гуруҳ олимлар томонидан какаонинг инсон организмга кўрсатадиган ижобий таъсири ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, ушбу ичимлик мия ва юрак-қон томир тизимига фойдали экан.

Тадқиқотда соғлом кўнгиллилар иштирок этди. Бунда уларда зарарли одатлар(чекиш, алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш каби), юрак, мия ва нафас йўллари касалликлари йўқлигига эътибор қаратилди.

Аввалига барча иштирокчилар когнитив функцияларга оид тест топширишди. Шундай қилиб респондентларнинг фикрлаш, хотира, англаш, тил билишга оид лаёқатлари имтиҳондан ўтказилди.

Шундан сўнг уларга бир финжондан какао берилди. Орадан икки соат ўтиб волнтёрларга  яна ечиш учун мураккаб топшириқлар тақдим этилди. Натижада улар бир чашка какаодан сўнг когнитив тестларни 11 фоизга яхшироқ ишлаши маълум бўлди.

Олимлар буни какао уруғи таркибида флавоноллар борлиги билан изоҳлашмоқда. Гап шундаки, мазкур микромолекуляр бирикмалар миянинг фикрлаш функцияларини кучайтирар экан. Бундан олдинги тадқиқотларда флавоноллар хотира ёмонлашиши жараёнини секинлаштириш исботланганди. Улар юрак-қон томири тизими ҳолатини яхшилаш ҳамда инфаркт ва инсультга чалиниш хавфини камайтириш хусусиятига эга эканлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. 

Флавоноллар эса нафақат какао таркиби(афсуски, унинг катта қисми уруғларга ишлов берилиб, дўкон расталарига келгунга қадар маҳсулот таркибидан йўқолиб кетади), балки кўк чой, кўплаб мева ва сабзавотлар таркибида мавжуд. Шу бўйича тадқиқотлар ҳақида Scientific Reports порталида батафсил маълумот берилди.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер