All

Сенатор «Ташаббус — 2021» кўрик-танлови республика босқичининг бош ҳаками этиб сайланди

Ўзбекистонда фермерлик ҳаракати ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар нечоғлик самара бермоқда? Соҳа вакиллари ўз имкониятларидан қанчалик фойдаланмоқда? Бу каби саволларга жавоб олишни истасангиз пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»га боришни тавсия қиламиз. Чунки бу ерда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган...

18:36 14 Июнь 2021
Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича янги лойиҳага старт берилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда ЮНИСEФ ҳамкорлигида ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича янги лойиҳага старт берилди.

18:25 14 Июнь 2021
Навоийда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Бугун Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана туманларида “Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали томонидан газ ҳисоблагичларнинг «ақлли» тизими муваффақиятли жорий этилиб, қарздорнинг тармоқдан узилиши инсон омилидан холи равишда амалга оширилмоқда. Шу билан бирга тармоқдаги ҳар қандай қинғирликлар тўғрисида марказга зудлик...

18:20 14 Июнь 2021
Қизилқумда калтаминорликлар маданияти 900 минг йилга улғайди

Қизилқум томон йўлингиз тушса, Конимехдан ўтишингиз биланоқ яйдоқ адирликлар бошланади. Ушбу кенгликларни иккига бўлиб бораётган йўл ўз йўналишида гўё варрак ипидек осмонга тортилган туюлса-да, қир ошган сайин чўл бағрига сингиб бораверасиз. Айниқса, Қорақата чорраҳасидан ўтгач, Қизилқум фосфорит мажмуаси атрофида буни...

18:19 14 Июнь 2021
Фарғонадан Жанубий Кореяга 46 тонна гилос экспорт қилинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шавкатжон Сотиволдиевнинг қайд этишича, маҳсулотни экспортга расмийлаштириш жараёни «Қиргули» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан амалга оширилди.

18:17 14 Июнь 2021
Фарғонада ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди

Фарғонада ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчига нисбатан суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

18:13 14 Июнь 2021
Жиззахда «Нексия-3» автомобилида «каскадёрлик» қилган йўловчи аёл жаримага тортилди

Дам олиш масканларига олиб борувчи автомобиль йўлларида ҳаракат вақтида йўловчиларнинг автотранспорт воситаси ойнасидан тана қисмларини чиқариб олиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу каби ҳолатлар фуқаролар томонидан тасвирга олиниб ижтимоий тармоқларда тарқалади. Ана шундай видео лавҳалардан бири ўрганилиб, ҳаракат вақтида «Нексия-3»...

18:10 14 Июнь 2021
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилмоқда

Турнир спортчиларимизни 2025 йилги ўсмирлар Осиё ўйинларига саралаш, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш, Ўзбекистон терма жамоаси захирасини яратиш ва ўзбек қиличбозлари маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилди.

18:05 14 Июнь 2021
Таниқли қизиқчи Ортиқ Султонов Самарқанд шаҳар маданият бўлимига бошлиқ бўлди

Самарқанд шаҳар маданият бўлимига санъатшунослик фанлари номзоди эл суйган қизиқчи, «Ҳандалак» гуруҳи аъзоси Ортиқ Султонов бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

17:28 14 Июнь 2021
Ёшлар парламенти аъзолари учун сиёсий ўқувлар ташкил этилди

Ушбу ўқув-семинарларни ўтказишдан бош мақсад Ёшлар парламенти аъзоларининг қонунчилик жараёни, парламент фаолияти, ҳуқуқий ва сиёсий маданияти билан боғлиқ кўникмаларини ривожлантиришдир. Шунингдек, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилиш билан боғлиқ ташаббуслари ва ушбу...

17:25 14 Июнь 2021
Чекиш инсульт ривожланиш хавфини икки баробарга оширади

Инсульт инсон ҳаётига зомин бўладиган хасталиклар орасида учинчи ўринда туради. Шу боис ҳам бу касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас. Инсульт ўзи нима? Қандай турлари мавжуд? Унинг олдини олиш чоралари борми? Шу каби саволларига...

17:18 14 Июнь 2021
Бухоро туман суди раиси лавозимига кўрсатилган уч нафар номзоднинг барча рад этилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди раиси лавозимига муқобиллик асосида кўрсатилган уч нафар номзоднинг барча рад этилди. Куни кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

16:09 14 Июнь 2021
Москва ва Санкт-Петербургда карантин чоралари кучайтирилади

12 июнь куни Москва шаҳри мери Сергей Собянин Россия пойтахтида эпидемиологик ҳолатнинг ёмонлашгани сабабли янги чеклов чоралари жорий этилишини эълон қилди.

15:53 14 Июнь 2021
Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

12 июнь куни соат 11:05 ларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

15:40 14 Июнь 2021
Раққосалар билан видеоси тарқаши ортидан Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ишдан кетди

Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ва Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

15:32 14 Июнь 2021
Охирги суткада дунё бўйича 387 мингдан ортиқ коронавирусдан касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 175 миллион 306 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 792 мингдан зиёд киши вафот этган (13.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:01 ҳолатига кўра).

15:17 14 Июнь 2021
Шавкат Мирзиёев Андижонга боради

Шавкат Мирзиёев 17–18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.

14:23 14 Июнь 2021
18 ёшгача бўлган шахс паспортини ўз вақтида олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Адлия вазирлигига айрим фуқаролар мурожаат қилиб, уларга чет мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан 18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантиришлар келиб тушаётганлигини билдирмоқдалар. 

14:16 14 Июнь 2021
Ўзбекистондаги энг баланд чўққига давлат байроғи ўрнатилди

Қашқадарёда Ўзбекистондаги энг баланд Ҳазрати Султон чўққисига давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

14:00 14 Июнь 2021
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Катта Чилонзор маҳалласидаги ер усти 108 мм ўрта ва Д-57 ммли паст босимли газ қувурларини бошқа жойга кўчириш ишлари бугун 14 июнь санасида куннинг 2-қисмида амалга оширилиши режалаштирилган.

13:42 14 Июнь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер