Ўзбекистондаги энг баланд чўққига давлат байроғи ўрнатилди
Қашқадарёда Ўзбекистондаги энг баланд Ҳазрати Султон чўққисига давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳрида 13—15 июнь кунлари ёшлар фестивали ўтказилмоқда. Ушбу фестивалнинг илк кунида чўққига Ўзбекистон ва ёшлар фестивали байроқлари ўрнатилган.
Ҳазрати Султон чўққиси — Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги чўққи, баландлиги 4643 метр.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг