Шавкат Мирзиёев Андижонга боради
Шавкат Мирзиёев 17–18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташриф буюриши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди.
Шунингдек, Асадовнинг маълум қилишича, бугун, 14 июнь куни соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар, 15 июнь куни олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.
Ҳафта давомида давлат раҳбарининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Ал-Гергави, 16 июнь куни эса Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари ҳам режа қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг