Фарғонадан Жанубий Кореяга 46 тонна гилос экспорт қилинди
14 июнь куни эрта тонгда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан «Фарғона» халқаро аэропортида ташкил этилган «Фарғона – Инчхон» юк авиарейсида вилоятда етиштирилган 246 минг долларлик 46 тонна гилос маҳсулотлари Фарғонадан Жанубий Кореяга жўнатилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шавкатжон Сотиволдиевнинг қайд этишича, маҳсулотни экспортга расмийлаштириш жараёни «Қиргули» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан соддалаштирилган тартибда, тезкорлик билан амалга оширилди.
Бу борада «Фарғона» халқаро аэропортида ташкил этилган маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган музлатгичли омбор гилосни сифати бузилмаган ҳолда сақлаш ва хорижга юбориш имконини беради.
Таъкидлаш ўринлики, жорий йилнинг ўтган даврида Фарғона вилоятидан 25,5 миллион долларлик - 10 минг 420 тонна гилос хорижга экспорт қилинишига эришилди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг