All

Ўзбек-хитой вакцинасининг синовида иштирок этган кўнгиллиларнинг неча фоизида ножўя таъсирлар кузатилгани маълум қилинди

ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилган клиник синовлари давомида эмлашдан кейин жиддий ён таъсири ва ўлим ҳолатлари бўлмаган.

10:21 17 Август 2021
Кеча Ўзбекистонда 846 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

2021 йил 16 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 144764 (+846) нафарни ташкил этмоқда. 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 987 нафарни ташкил қилди.

10:13 17 Август 2021
Сирдарёда торнадо бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. «Ўзгидромет» ҳолат юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган ҳамда «Сирдарёда торнадо» деб номланган видеолавҳа 2021 йилнинг 16 августида Сирдарё вилоятида кузатилган. «Ўзгидромет» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

10:06 17 Август 2021
Қаршида «Нексия» уриб юбориши оқибатида 9 ойлик бола ҳалок бўлди

2021 йил 10 август куни соат 21:10 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган «Давлат хизматлари агентлиги» биноси рўпарасида ҳайдовчи Ф.Э. «Нексия» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган (йўл белгилари ва чизиқлари билан белгиланган) пиёдалар ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган,...

10:01 17 Август 2021
Андижонда қарийб 4,5 миллион долларлик автобуслар сотиб олинмоқда

Андижон вилояти марказида 20 та “Zhu yonghu” русумли автобуслар ҳаракатлана бошлади. Бунга «Алпомиш мероси» МЧЖнинг ”ZHONGTONG BUS (HONG KONG) Company LIMITED” корхонаси билан 4,375 млн. АҚШ доллари миқдорида  тузилган шартнома туфайли эришилди.

09:14 17 Август 2021
Ўзбекистон Бош прокуратураси ўзи тарқатган расмий ахборотга раддия берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ўзи тарқатган расмий ахборотга раддия берди

08:23 17 Август 2021
Қонунчилик палатасининг 85 фоиз депутатлари коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

Қонунчилик палатасининг 85 фоиз депутатлари коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

22:19 16 Август 2021
Кам таъминланган оилалар фарзандларининг билим олиш имкониятлари кенгайтирилади

Ҳукумат қарори билан Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

22:03 16 Август 2021
Талабанинг ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жалақудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Н. фуқаро М.нинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳридаги замонавий халқаро университетидаги ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ...

21:54 16 Август 2021
Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ҳарбий самолётлари тўқнашиб кетди

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, Қарши шаҳридаги «Хонобод» аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистон Ислом Республикасининг 3 та «ЭМБРАЕР-314» русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та «МИГ-29» русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган

21:16 16 Август 2021
«Telegram»да узилишлар кузатилмоқда

Дунёнинг айрим минтақаларида «Telegram» мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда.

21:07 16 Август 2021
Тошкентда Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда

​​​​​​​Пойтахтимизда 15-23 август кунлари ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий XIV халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.

21:04 16 Август 2021
«Uzbekistan Airways» авиачипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилди

«Uzbekistan Airways» Мустақиллик байрамига муносабати билан жорий йилнинг 1 сентябрдан 5 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30% дан 50% гача чегирмаларни эълон қилди.

20:54 16 Август 2021
Афғонистон махсус кучлари тарқатиб юборилди

«Сўнгги дақиқаларга қадар махсус кучлар ҳеч қандай бепарволик кўрсатмади ва ҳукумат ва афғон халқининг ҳаёти, мол-мулкини сақлаб қолиш учун зарур деб билган ҳамма нарсани қилди», дейилади матбуот хизмати хабарида.

20:39 16 Август 2021
Ичида 585 нафар ҳарбий бўлган Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолётлари Термиз аэропортига мажбурий қўндирилган

2021 йил 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтган, ичида жами 585 нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган, Афғонистон Ислом Республикасининг 22 та ҳарбий самолёт ҳамда 24 та ҳарбий вертолётлари мажбурий равишда Термиз халқаро аэропортига қўндирилган.

20:36 16 Август 2021
Ўзбекистонликлар мустақиллик байрамида кетма-кет 5 кун дам олишади

Президент фармонига биноан, келаётган байрамда иш ҳафтаси туридан қатъий назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.

20:21 16 Август 2021
Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушгани тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Афғонистон ҳаво кучларига тегишли самолётнинг Сурхондарёда қулаб тушганини тасдиқлади.

19:38 16 Август 2021
2017 — 2020 йилларда солиқ ва йиғимлар 35 тадан 16 тага қисқартирган 

2019 йилда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, ижтимоий суғурта бадали ва бошқа бир қатор йиғимлар олиб ташланиши натижасида солиқ ва йиғимлар сони 22 тагача қисқартирилди.

19:14 16 Август 2021
Кун фотоси: Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулида фуқароларга музқаймоқ тарқатилди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг сайёр қабулида 70 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

19:11 16 Август 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер