Афғонистон махсус кучлари тарқатиб юборилди
Фото: Reuters
Афғонистон Миллий махсус кучлари корпуси расман тарқатиб юборилган. Бу ҳақда «Интерфакс» бўлинма матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
«Сўнгги дақиқаларга қадар махсус кучлар ҳеч қандай бепарволик кўрсатмади ва ҳукумат ва афғон халқининг ҳаёти, мол-мулкини сақлаб қолиш учун зарур деб билган ҳамма нарсани қилди», дейилади матбуот хизмати хабарида.
15 августда «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг бутун ҳудудига назорат ўрнатганини эълон қилди. Унинг вакиллари Кобулдаги давлат телевидениясини ўз қўлига олди ва мурожаат билан чиқиб, фуқароларни тинчликни сақлашга чақирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг