All

Бухорода фуқарога кўп қаватли уй қуриш учун 10 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.С. бошқа бир фуқаро С.га ваколатли танишлари орқали Бухоро шаҳрида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига...

15:00 16 Август 2021
Вакцина жигар тўқималарига салбий таъсир қилмайдими?

Жигар циррози, гепатит B ва D вируси мавжуд 2- гуруҳ ногирони коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? Вакцина жигар тўқималарига салбий таъсир қилмайдими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

14:57 16 Август 2021
Россияда вакцинадан бош тортган ходимлар жазоланмоқда

Россиядаги ҳар бешта компаниянинг бири коронавирусга қарши вакцина олишдан бош тортган ва бунинг учун тиббий сабаблари бўлмаган ходимларни ишдан четлаштирган ёки бўшатган.

14:51 16 Август 2021
Ўзбекистонда «Moderna» вакцинасининг иккинчи дозасини олишда тақчиллик бўладими?

Биз оиламиз билан Модерна вакцинаси билан эмландик. Ушбу вакцинанинг 2-дозаси таъминотида узилиш бўлмайдими? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.

14:36 16 Август 2021
Июль сайёрамиз тарихида энг иссиқ ой бўлгани айтилмоқда

2021 йилнинг июль ойи сайёрамизда об-ҳаво кузатуви бошлангандан, яъни 1880 йилдан буён тарихдаги энг иссиқ давр сифатида қайд этилди, деб хабар бермоқда Миллий океаншунослик ва атроф-муҳит тадқиқотлари бошқармаси (NOAA).

13:58 16 Август 2021
Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади

“Open data Inception” маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади.

13:49 16 Август 2021
Миллий гвардиячилар фуқаролар машинасидан қачон мажбурий фойдаланиши мумкинлиги маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

13:37 16 Август 2021
Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик — Президент муфтий оиласига таъзия билдирди

Халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни хасталик туфайли вафот этди.

13:26 16 Август 2021
Хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланганлар хорижга чиқолмайдими?

ZF-UZ-VAC-2001 вакцинанинг 1-босқичи билан эмландим, лекин чет давлатга чиқиш учун Америка ёки Германия вакцинаси билан эмланган бўлиш керак экан. Сизлар икки хил вакцина билан эмланиш мумкинмаслигини айтяпсизлар. Мен эмланган вақтимда бошқа вакцина турлари йўқ эди. Хитой-ўзбек вакцинасини олганлар хорижга чиқолмаслиги...

13:17 16 Август 2021
ИИВ академик лицейлари ва «Темурбеклар мактаби», «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ҳам имтиҳон 18 августда бўлади

Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ҳамда «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 07:00 да бошланади.

12:36 16 Август 2021
Чирчиқ дарёсининг сатҳи кўтарилиши оқибатида 5 киши оролчада қолиб кетди

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

12:20 16 Август 2021
Афғонистондаги ўзбеклар учун синовли кунлар бошланди — Қонунчилик палатаси спикери Афғонистондаги вазият ҳақида

Қўшниларимиздаги нотинчлик бизга ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди, қалб хотиржамлиги йўқолди, дея ёзмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев.

12:15 16 Август 2021
Қашқадарёда дарё қирғоқни ювиб мактаб биносига хавф солмоқда

Деҳқонобод тумани Бойқўрғон МФЙда жойлашган 13-мактаб ёнидаги катта дарё қирғоқни ювиб, мактабга яқинлашиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

12:01 16 Август 2021
Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига имтиҳон 18 августда ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 2-сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.

11:50 16 Август 2021
Янги туғилган чақалоқлар нега кўп қайт қилади?

Тўрт ойликкача бўлган гўдакларнинг 65 фоиздан кўпроғи кунига ҳеч бўлмаганда бир марта эмган сутини қайт қилади. Чунки гўдакларнинг ошқозон-ичак йўли тузилиши ва ишлаши қайт қилишга мойил бўлади. Ёш оналар бу ҳолатдан ваҳимага тушиши, хавотирланиб боланинг саломатлигига салбий таъсир қиладиган ҳаракатлар...

11:35 16 Август 2021
Суд Жаҳонгир Отажоновни огоҳлантириш билан кифояланди

2021 йил 26 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судья Темуржон Юсупов раислигида Ж.Отажановга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

11:20 16 Август 2021
Пандемия шароитида талаб юқори бўлган дориларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Б. пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган 218 қути “Remdisivir-Rameda 100 mg Vial 20 ml” номли дори воситасининг...

10:57 16 Август 2021
Ўзбекистон География жамиятига раис сайланди

Ўзбекистон география жамияти аъзоларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди ва бунда жамият янги раиси тайинланди. Иқтисод фанлари фалсафа доктори (PhD) Ойбек Кабилжанович Норинбаев бир овоздан Ўзбекистон География жамияти раиси этиб сайланди.

10:52 16 Август 2021
Ўзбекистонда яна ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўтган дам олиш кунлари об-ҳаво Ўзбекистон аҳолисига сўнгги ойларда зерикарли бўлиб қолган иссиқдан дам олиш имконини берди. Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳавонинг кириб келиши ҳаво ҳароратини меъёрдан 3-5° га пасайтирди.

10:35 16 Август 2021
Пневмония организмда қандай белгилар билан намоён бўлади?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб беради.

10:24 16 Август 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер