Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай «Толибон» билан тинчлик музокараларига раҳбарлик қилмоқда
Фото: AP
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Афғонистон миллий ярашув бўйича Олий Кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла мамлакатда тинчликка эришиш учун «Толибон» ҳаракати билан музокара олиб бормоқда.
"TOLOnews«нинг ёзишича, Карзай ва Абдулла Афғонистоннинг собиқ бош вазири Гулбеддин Ҳикматёр билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб «Толибон» раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда. Уларнинг фикрича, асосий мақсад — Кобулда тинчликни сақлаш.
Абдулла Абдулла Афғонистон пойтахтида «Толибон» ва расмийлар ўртасидаги музокараларда воситачи вазифасини бажаради.
Ўз навбатида, Кобул шаҳри мери Довуд Султонзой ўз ишини давом эттираётганини ва толиблар бунга қарши эмаслигини айтган.
15 августда «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг бутун ҳудудига назорат ўрнатганини эълон қилди. Унинг вакиллари Кобулдаги давлат телевидениясини ўз қўлига олди ва мурожаат билан чиқиб, фуқароларни тинчликни сақлашга чақирди.
Олдинроқ, «Толибон» тинч аҳолидан қуролларни тортиб олишни бошлагани ва Афғонистон махсус кучлари тарқатиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг