All

"Samsung" бутун дунё бўйлаб телевизорларни блокировка қилиш механизмини яратди

Янги функция хавфсизликни таъминлайди ва телевизорлар ўғирланишини камайтиради. Қурилма қонуний эгаларига фақат сотиб олишни тасдиқловчи ҳужжати бўлган тақдирда тақдим этилади.

19:18 10 Сентябр 2021
Талабалар муаммолари: уларнинг қонуний ечими борми?

Сўнгги кунларда Адлия вазирлигига талабаларни қийнаётган муаммолар бўйича турли хил саволлар келиб тушмоқда. Қонунчиликда талабаларга яратилган имтиёзлар ва уларнинг кафолатларини кенг аҳоли қатламига тушунтириш мақсадида ушбу вазирлик онлайн мулоқот ўтказди.

19:16 10 Сентябр 2021
ЕХҲТ янги бош котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилик қилаётган парламентимиз делегацияси Вена шаҳрида Парламентлараро иттифоқ томонидан БМТ ва Австрия парламенти ҳамкорлигида ташкил этилган Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг 13-саммити ҳамда Парламентлар раҳбарлари 5-бутунжаҳон конференциясида қатнашаётгани ва улар доирасида...

19:12 10 Сентябр 2021
«Органик маҳсулотлар етиштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг аҳамияти нимада?

— Иккинчи ўқишга тайёрланаётган лойиҳада органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ваколатли давлат органларининг ваколатларига аниқлик киритиляпти, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ислом Хушвақтов. — Шунингдек, органик маҳсулот ишлаб чиқариш ва савдосига қўйиладиган умумий талаблар белгиланаётир. Органик маҳсулотини Ўзбекистон...

19:11 10 Сентябр 2021
Уй-жой соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи орган ваколатлари белгиланмоқда

Кодекс лойиҳасида биноларни тураржой сифатида таснифлаш, тураржойлар ва нотураржойлар тоифасига ўтказиш, уй-жой фондини ҳисобга олиш ва тураржойларни фонддан чиқариш, давлат уй-жой назорати, хусусий уй-жой фондининг тураржойларидан фойдаланиш ҳамда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ўз аксини топмоқда.

19:09 10 Сентябр 2021
Сиёсий партиялар томонидан Президентликка кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилди

Бугун Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси тегишли ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.

19:07 10 Сентябр 2021
Толиблар Афғонистон президенти вазифасини бажарувчи Амрулла Солиҳнинг акасини ўлдирган — ОАВ

Панжшер вилоятидаги бошқа бир манбага кўра, Роҳуллоҳ Салиҳ бир неча кун олдин «Толибон»га қарши  жанг пайтида ҳалок бўлган.

19:06 10 Сентябр 2021
Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг  журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида тарқалган аудиохабар назоратга олинди 

Айни пайтда аудиохабарда келтирилган маълумотлар юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, шунга кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

19:04 10 Сентябр 2021
Беш йиллик натижа ижобий ва кейинги беш йилда нималар кутилмоқда? — Зойир Мирзаев билан суҳбат

— Мақсад аниқ бўлса, йўл равон бўлади. Истак халқ дардини енгил қилиш, уларни яшаш шароитларини яхшилаш бўлса, бу истакни Яратган ҳам қўллайди, атрофдагилар ҳам, халқ ҳам улуғ мақсадли Юртбошига эргашади. Энг аввало шуни мамнуният билан эътироф этишни истардимки, «2017-2021 йилларда...

19:01 10 Сентябр 2021
Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

Шуларга кўра 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида вилоятда ташкил этилган 411та сайлов участкалари таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Сайлов Кодексига кўра участка сайлов комиссиялари таркиби вилоятдаги туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан шакллантирилиб, номзодлар тасдиқлаш учун округ сайлов комиссиясига тақдим...

18:58 10 Сентябр 2021
Тошкент вилоятида 4 минг нафарга яқин фуқаролар сайловда илк бор иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда, жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент вилояти туман ва шаҳар кенгашларининг сессияларида участка сайлов комиссияси аъзолигига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса...

18:56 10 Сентябр 2021
Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида — Президент Фармони

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги алоҳида хизматлари, кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда улкан ютуқларни қўлга киритаётгани, хусусан, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб, юксак...

18:48 10 Сентябр 2021
Паралимпиячилар ғалабаси – катта жасорат ва қаҳрамонлик намунаси

Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.

18:45 10 Сентябр 2021
Тошкент вилоятида 42142 нафар норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилди

2021 йилнинг ўтган даврида Тошкент вилоятида 42142 нафар норасмий ишлаётган фуқаролар иш жойига расмийлаштирилди. 

17:44 10 Сентябр 2021
Қўқон давлат педагогика институтида АҚШлик ўқитувчи талабаларга дарс бериши кутилмоқда

Паверс Патрик Дайлан Қўқон Давлат педагогика институтининг Инлиз тили ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи ассистент лавозимида фаолият олиб бориши кутилмоқда. У асосан I-II босқич талабаларига «Оғзаки ва ёзма нутқ интеграциялари» фанидан дарслар ўтади.

17:16 10 Сентябр 2021
Андижонда автобуслар тўқнашиб кетди

2021 йил 10 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Мумтоз" савдо мажмуаси яқинида ҳайдовчи А.Х. "ZHONGTONG" русумли автобусни ортга бошқараётган вақтда орқа томонда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.М. бошқарувидаги "ISUZU" русумли автобуснинг олд томонига...

17:03 10 Сентябр 2021
ДХХ Хива шаҳридаги ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйди 

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ сайъ-ҳаракати билан “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг Хива шаҳридаги маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

16:59 10 Сентябр 2021
Оқолтин ва Чилонзор туманларида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.У. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириш мақсадида 121 дона “Remdesivir” номли дори воситасини 6 800 АҚШ долларига сотган вақтида...

16:48 10 Сентябр 2021
Ўзбекистон январь-июль ойларида 310 минг тонна картошка импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 35,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 310,0 минг тонна картошка импорт қилган.

16:47 10 Сентябр 2021
82 500 АҚШ долларига Зангиотадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Ш. ва Ф.Б.лар “L.М.” МЧЖга Зангиота туманида янги технологиялар асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар...

16:44 10 Сентябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер