Толиблар Афғонистон президенти вазифасини бажарувчи Амрулла Солиҳнинг акасини ўлдирган — ОАВ
Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати томонидан Афғонистон президенти вазифасини бажарувчи Амрулла Солиҳнинг акасини ўлдирилган. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Манбага кўра, толиблар аввал Амрулла Солиҳнинг акасини қўлга олиб, кейин қатл этган.
Панжшер вилоятидаги бошқа бир манбага кўра, Роҳуллоҳ Салиҳ бир неча кун олдин «Толибон»га қарши жанг пайтида ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Акбар Амрулла Солиҳ Панжшерга қайтганини ва ҳозирда Афғонистон президенти вазифасини бажараётганини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг