Тошкент вилоятида 42142 нафар норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилди

17:44 10 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
1159 0

Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

2021 йилнинг ўтган даврида Тошкент вилоятида 42142 нафар норасмий ишлаётган фуқаролар иш жойига расмийлаштирилди. 

Бу Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2021 йил 12 февралдаги 73-сонли буйруғига асосан Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан норасмий ходимларни ва ҳақиқатда тўланаётган иш ҳаққи жамғармасини легаллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ҳаракатлар режаси асосида амалга оширилди. 

Мазкур ҳаракатлар режасига мувофиқ 2021 йил январь-август ойи давомида Тошкент вилоятида 37374 та норасмий ишлаётган шахсларни аниқлаш ва яширин иш ўринларини легаллаштириш белгиланиб, жойларда ишчи ходимларни кам ёки бир нафар кўрсатган, иш ҳақи ҳисобламаган юридик шахслар билан ўтказилаётган тарғибот ишларини амалга ошириш жараёнларида жорий йилнинг ўтган даврида 12699 та корхонада 42142 та норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилишига эришилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 3544 та, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 27887 та, қурилиш соҳасида 2548 та, қишлоқ хўжалигида 8164 тага яширин иш жойлари доимий ўринларга айлантирилди.

Хусусан, вилоятнинг Оҳангарон шаҳрида 1344 та ва Оҳангарон туманида 1865 та яширин иш ўринлари легаллаштирилди.

Яширин иш ўринларини легаллаштириш натижасида бюджетга қўшимча маблағ ундирилиши баробарида ишчи-ходимнинг келгусидаги кафолатланган пенсиясини олиши таъминланади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер