All

Гайана Ўзбекистон билан дипломатия муносабатлари ўрнатган 142-давлат бўлди

10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) Ўзбекистон Республикаси ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

20:13 11 Октябр 2022
Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим — Шавкат Мирзиёев

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи ва таклифлари эшитилди.

20:08 11 Октябр 2022
Ўзбекистон Президенти Татаристоннинг етакчи компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Таълимга оид, техник ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.

19:49 11 Октябр 2022
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида Фарғона, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси фаол бўлди

Жорий йилнинг иккинчи ярмида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида 9 201 та маҳалла иштирок этиб, 38 мингта лойиҳага 8 миллион аҳоли овоз берди (биринчи ярим йилликда 4 мингта маҳалла қатнашган).

19:03 11 Октябр 2022
Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин. Президент сиёсати ва талаби шундай: ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак – Шавкат Мирзиёев

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

18:23 11 Октябр 2022
Японияда риштонлик уста-кулол Бахтиёр Назиров асарлар кўргазмаси очилди

Япония ва Фарғона вилоятининг Риштон кулолчилик мактаби анъаналари ўзаро муштарак ва кейинги йилларда бу йўналишдаги икки томонлама дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

17:58 11 Октябр 2022
Оилавий ажримларда бола ким билан қолиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддасига кўра, ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига зид тарзда амалга оширилиши мумкин эмас.

17:56 11 Октябр 2022
Ер билан боғлиқ қонунбузилишларга қандай барҳам берилмоқда?

Соҳага янги йўналишларнинг жорий этилиши ишимизни янада жадаллаштиришга замин яратяпти.

17:19 11 Октябр 2022
Хоразмда эҳтиёжманд оилаларга бепул янги уйлар топширилди

Хоразм вилояти Янгибозор туманида юзта хонадонга мўлжалланган 5 та кўп қаватли уй-жой барпо этилди. Аҳамиятлиси, мазкур уйлардан 3 та хонадон «Аёллар дафтари» ва «Меҳр дафтари»да рўйхатда турган оилаларга бепул топширилди.

17:06 11 Октябр 2022
Норинда ўтган тўққиз ойда 8 миллион АҚШ долларидан ортиқ хорижий сармоя жалб этилди

Наманган вилоятининг Норин туманида иқтисодиётга хорижий сармояни жалб этиш чора-тадбирлари замонавий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш ва бандлик дастури ижросини жадаллаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

16:51 11 Октябр 2022
Кимёвий технологик илмий-ишлаб чиқариш кластерлари ташкил этилади

“Кимё ва газ-кимё саноатини стратегик ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–388-сон, 10.10.2022 й.) қабул қилинди.

16:48 11 Октябр 2022
Андижонда пахтанинг иккита янги нави яратилди. Дастлабки натижалар қандай?

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Андижон филиали олимлари томонидан пахтанинг «ЎзПТ 202» ҳамда «ЎзПТ 203» янги навлари яратилди.

16:40 11 Октябр 2022
Фарғонадаги ўқув маркази битирувчилари Германияда ишлайди

Айни кунларда Фарғона шаҳрида рўйхатдан ўтган “ValleyEuroSchool” МЧЖ ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида эзгу ташаббус илгари сурилмоқда.

16:37 11 Октябр 2022
Яшнобод ва Бектемир туманларида субсия маблағларини нотўғри ажратиш ҳолатлари аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

16:35 11 Октябр 2022
15 млрд. сўмдан ортиқ товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Яширин иқтисодиётни қисқартириш божхона органлари олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

16:31 11 Октябр 2022
Қашқадарё Беларуснинг Витебск вилояти билан ҳамкорлик қилади

Делегация аъзолари Қарши шаҳридаги "UzShoes“ МЧЖ шаклидаги «Ўзбекистон-Беларус» пойабзал ишлаб чиқариш қўшма корхонасида бўлишди.

16:31 11 Октябр 2022
Қоракўлда Ҳиндистон билан ҳамкорликда университет очилади

Томонлар “Acharya International University of Uzbekistan” олий ўқув юртини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик шартномасини имзолашди.

16:19 11 Октябр 2022
Японияда риштонлик уста-кулол Бахтиёр Назиров асарлар кўргазмаси очилди

Япония ва Фарғона вилоятининг Риштон кулолчилик мактаби анъаналари ўзаро муштарак ва кейинги йилларда бу йўналишдаги икки томонлама дўстона муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

16:11 11 Октябр 2022
ФАО эксперти Президент мактаби ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг сабзавотчилик бўйича халқаро эксперти Леоне Малёкетти Ломби Ўзбекистонга ташрифи чоғида Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари учун ўқув семинар ўтказди.

16:09 11 Октябр 2022
Франция текстиль саноати уюшмаси раҳбарлари – Фарғонада

Шу кунларда Франция текстиль саноати уюшмаси вице-президенти Норбер Блан ва уюшма бошқарув департаменти раҳбари Жоэл Де Фонсека амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

16:04 11 Октябр 2022

Янгиликлар тақвими

Кластер