All

Муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Next Generation Product» МЧЖ, «Artel Electronics» МЧЖ компаниялари ҳақидаги хабарларга Artel матбуот хизмати расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Next Generation Product» МЧЖ, «Artel Electronics» МЧЖ компаниялари ҳақидаги хабарларга Artel матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

22:33 13 Октябр 2022
«Мерос» фильми ҳозиргача ўндан ортиқ халқаро кинофестивалларда ғолиб бўлди

Покистонда ўтказилган «Makizhmithran International Film Festival» Халқаро кинофестивалида қатнашган мазкур фильм «Энг яхши режиссёрлик иши» номинациясида ғолиб деб топилди.

20:24 13 Октябр 2022
Эртага соғлиқни сақлаш соҳасида оммавий қабул бўлиб ўтади

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида тадбир давомида юқори малакали шифокорлар иштирокида тиббий кўриклар ҳам ташкил этилади.

20:02 13 Октябр 2022
Боғчаларга табиий газ учун компенсация берилади

Аммо, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустаснодир.

19:46 13 Октябр 2022
Ҳайвонларга шафқатсиз муносабат: бир бош тимсоҳча ва олти бош буқаламун нобуд бўлди

Ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган.

19:37 13 Октябр 2022
Ўзбекистон ва Франция ўртасида нотариал соҳада ҳамкорлик келишуви имзоланди

Франция нотариусларининг Марсел шаҳрида бўлиб ўтган 118-Конгресси арафасида Франция Нотариуслари Олий Кенгаши президенти Давид Амброссиано ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги биринчи шартномани имзолади.

19:05 13 Октябр 2022
Сўхлик уй бекалари саёҳатга чиқди

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари кунини муносиб ўтказиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан алоҳида режа ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир шаҳар-туманда ўзига хос тадбирлар ташкил этилмоқда.

19:02 13 Октябр 2022
Қарши давлат университети “World University Rankings – 2023" халқаро рейтингида юқори натижани қайд этди

Буюк Британиянинг нуфузли “Times Higher Education” агентлиги ўзининг “World University Rankings – 2023» рейтинг натижаларини эълон қилди.

18:52 13 Октябр 2022
Ўзгаришлар розилик ва шукроналик ҳиссини оширмоқда

Айни кунларда тумандаги «Найман бўстон» МФЙда «Обод қишлоқ» дастурига кўра, ички йўлларнинг 8 километри асфальтланиб, 2 км қисмига цемент-бетон қопламаси ётқизилмоқда.

18:46 13 Октябр 2022
Мингбулоқлик фермер балиқ ҳавзалари маҳсулдорлигини 200 центнерга етказиш ниятида

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида балиқчилик соҳасига иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.

18:40 13 Октябр 2022
Андижонда «Ташаббусли бюджет» орқали 232 лойиҳа молиялаштирилди

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, айниқса, маҳаллаларда йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни амалий ҳал этишда «Ташаббусли бюджет» платформасининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.

18:36 13 Октябр 2022
Бухоро вилояти делегацияси Индонезияда қандай масалалар бўйича музокара ўтказмоқда?

Индонезияда Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари буюк аждодларимизнинг таълимоти, бой меросини ўрганиш, улар туғилиб ўсган Бухоройи шарифни зиёрат қилиш истагидаги кишилар бениҳоя кўп.

18:29 13 Октябр 2022
Ўзбекистон Президенти Ветнам билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни тубдан кенгайтириш лозимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ветнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ан Суан билан учрашув ўтказди.

17:57 13 Октябр 2022
Урганч шаҳрида марказ директори ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

17:25 13 Октябр 2022
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири Трансафғон темир йўли лойиҳасини илгари суриш масаласини кўриб чиқдилар

ОҲИЧК саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

17:10 13 Октябр 2022
«Тиббиёт ходимларига қилинаётган зўравонлик, босим ва қаршилик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиши керак» — Расул Кушербаев

Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида ўз хизмат вазифасини ўтаётган «Тез ёрдам» ходими калтаклангани билан боғлиқ ҳолатга Олий Мажлис муносабат билдирди.

17:00 13 Октябр 2022
Келаётган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

16:43 13 Октябр 2022
Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади

«Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

16:25 13 Октябр 2022
Олмалиқ кон-металлургия комбинати 9 ойда 772,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 9 ойда комбинат томонидан 23,5 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 112,2%га бажарилди. Шунингдек, 3,5 млрд сўмлик халқ истеъмол моллари моллари тайёрланиб, режа 138,5%га бажарилган. Ўсиш суръати 117,5%ни ташкил этмоқда.

15:53 13 Октябр 2022
Мухторхон Ташходжаев IBSA кўзи ожизлар дзюдо федерацияси спорт директори Янош Тардос билан учрашди

Мухторхон Ташходжаев IBSA кўзи ожизлар дзюдо федерацияси спорт директори Янош Тардос билан учрашди

15:52 13 Октябр 2022

Янгиликлар тақвими

Кластер