Қарши давлат университети “World University Rankings – 2023" халқаро рейтингида юқори натижани қайд этди
Фото: Халқ сўзи
Буюк Британиянинг нуфузли “Times Higher Education” агентлиги ўзининг “World University Rankings – 2023» рейтинг натижаларини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда республикамизнинг 170 дан ортиқ олий таълим муассасаларидан 28 таси “Reporter” мақомига эга бўлди. Қувонарлиси, улар орасида Қарши давлат университети ҳам бор.
Бу ютуқ замирида сўнгги йилларда университетда диссертация ҳимоялари сонининг икки баробарга, илмий салоҳиятнинг 28 фоиздан 35,5 фоизга, дарслик, ўқув-қўлланмалар ва монографиялар нашр этиш уч баробарга, илмий кенгашлар сонининг 2 баробарга ошиши, моддий-техник базанинг замонавий талаблар асосида янгиланиши ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
— Таълим муассасамиз жамоасини ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этаман, — дейди Қарши давлат университети ректори, профессор Дилмурод Набиев. — Бу университетимизнинг халқаро рейтинглар соҳасидаги илк қадами бўлиб, келгусида «Топ-1000» рейтингларида ҳам юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг