Олмалиқ кон-металлургия комбинати 9 ойда 772,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилди

15:53 13 Октябр 2022 Жамият
751 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда комбинат ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 9 ойда комбинат томонидан 23,5 трлн сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 112,2%га бажарилди. Шунингдек, 3,5 млрд сўмлик халқ истеъмол моллари моллари тайёрланиб, режа 138,5%га бажарилган. Ўсиш суръати 117,5%ни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 9 ойда 772,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режавий вазифа 125,4%га бажарилди. Хусусан, мис, рух, молибден маҳсулотлари импортёрларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер