Бутунжаҳон этноспорт конфeдeрацияси раиси Нeжмeддин Билол Эрдоған Ўзбeкистонга ташриф буюрди
Жорий йилнинг 8-октябрь куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида «Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Бутун жаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нежмеддин Билол Эрдоған қатнашди.
– Юртингизда миллий урф-одатларни асраб-авайлаш юзасидан қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқдир. Бу эса Ўзбекистоннинг миллий спорт турларини дунёга танитиш имконини беради, – дея таъкидлади Билол Эрдоған.
Шунингдек, конференцияда мамлакатимиз этноспорти ҳақидаги маълумотларни умумлаштирувчи «Ўзбекистон этноспорти» номли энциклопедия тайёрланаётгани маълум қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг